Солиқ қўмитаси раисининг янги ўринбосари ДХХ раисига қариндошми?

Солиқ қўмитаси раисининг янги ўринбосари ДХХ раисига қариндошми?

Дания қироллигида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ишлаётган Абдулла Абдусаломович Азизов Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланганлиги ҳақида хабар берганимиздан сўнг кўплаб ўқувчиларда у ДХХ раиси Абдусалом Азизовнинг фарзандими, деган саволлар туғилди. Ҳатто, юз тузилишини қиёслаганлар бўлди.

Биздаги маълумотларга кўра, улар умуман ўзаро қариндош эмас эмас. Абдулла Азизовни таниган-билганлар унинг таниш-билишга суянмаган ўз соҳасида кучли мутахассислигини таъкидлади.

Телеграмдаги @muhrim каналининг ёзишича, Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизовнинг икки ўғли бор. Иккисининг ҳам исми Абдулла эмас. Каттаси — 1986 йил. Абдулла Азизов эса 1981 йилда туғилган.

Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланган Абдулла Абдисаламович Азизов ўзининг айтишича: «Оддий оиладан чиққанман, ота-онам менга кўп ёрдам бера олишмаган, шунинг учун ўзимни ўзим кўтаришимга тўғри келган».

Абдулла Азизов билан суҳбат видеоси бу ерда.