Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Солиқ идораси ҳисоблаган 50 миллион сўм даромад солиғи бекор қилинди
3.06.2022 08:53,  
25

Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан фуқаролар мурожаатлари холис ва ҳар томонлама кўриб чиқилиб, уларнинг ҳуқуқлари бузилаётганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда қонунчиликка мувофиқ уларни бартараф этиш ва тиклаш чоралари кўрилмоқда.

Қонунбузарликка йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан турли таъсир чоралари кўрилиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судларга даъво аризалари киритилмоқда. Ҳудудда яшовчи A.Aбдусатторовга Ўрта Чирчиқ туман давлат солиқ инспекцияси томонидан 50 миллион 911 минг 554 сўм миқдорида даромад солиғи ҳисобланган. Фуқаро ушбу солиқни асоссиз деб ҳисобламоқда. У Тошкент вилояти адлия бошқармасига келиб ўз норозилигини баён қилди.

Мурожаатни ўрганиш давомида фуқаро A.Aбдусатторов томонидан яшаш хонадони бўйича Ўрта Чирчиқ туман ҳокимининг 2016 йил 4 ноябрда кўчмас мулкка умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини белгилаш бўйича қарори чиқарилганлиги ва 2020 йил 12 июнда ушбу уй-жойнинг бир қисми олди-сотди қилинган бўлса-да, Ўрта Чирчиқ туман ДСИ томонидан ушбу мол-мулк сотилишидан фуқарога асоссиз равишда даромад солиғи бўйича қарздорлик юклатилганлиги маълум бўлди.

Aдлия бошқармасининг ушбу ҳолат юзасидан тегишли тақдимномасига кўра, Солиқ кодекси талаблари доирасида фуқаро A. Aбдусатторовга асоссиз равишда 50 миллион 911 минг 554 сўм миқдорида қўлланилган даромад солиғи бекор қилинди. Шунингдек, ходимларимиз томонидан фуқароларнинг мурожаатларида тегишли шахсларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжудлиги ёки маъмурий қонунчилик талаблари бузилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ёки судларга мазкур ҳолатларни кўриб чиқиш ҳақида таклифлар киритиб келинмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан