Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Солиқ кодексига мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкаларни қўллашни бекор қилиш тўғрисида қўшимча киритиш режалаштирилмоқда
30.11.2022 03:32,  
125

"Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартибининг айрим қоидалари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Солиқ кодексига қуйидаги ўзгартиришлар киритилиши назарда тутилмоқда:

Қуйидагилар учун мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкаларни қўллашни бекор қилиш:

— бўш турган бинолар;

— фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари;

— яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар;

— қурилиши тугалланмаган объектлар.

Жисмоний шахслар ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда ер солиғининг оширилган ставкасини қўллашни тўхтатиб туриш.

Электротехника тармоқ корхоналарига вақтинчалик солиқ имтиёзлари бериш.

Муҳокама 2022 йил 8 декабргача давом этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан