Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Солиқ қўмитаси интизомсиз солиқ тўловчилар билан тажриба ўтказади
12.02.2023 11:45,  
15

Солиқ қўмитаси 2023 йил 1 октябрга қадар тажриба тариқасида ҚҚС тўлаш бўйича солиқ узилиши аниқланганда солиқ назорати тадбирларини амалга ошириши мумкин. 

ҚҚС товар (хизмат)лар реализациясининг ҳар бир босқичида солиқ буджетга тўланиши зарур. Шуни амалга ошириш мақсадида интизомсиз солиқ тўловчилар томонидан  ҚҚСни ноқонуний қоплашни олдини олиш бўйича тажриба ўтказилади. 

Бу Европа ва МДҲ давлатларида кенг қўлланиладиган бутунжахон амалиётдир. Ушбу мамлакатларнинг солиқ маъмурчилигида товар (хизмат)ларни етказиб бериш занжирида ҚҚС узилишлари аниқланганида, солиқни асоссиз қоплашда нафга эга бўлаётган бенефициарларни аниқлаш учун бундай етказиб бериш жараёнларида иштирок этган барча шахсларга нисбатан қатъий солиқ назорати тадбирлари ўтказилади.

Муҳим. Тажриба доирасида ўтказиладиган солиқ назорати чоралари оммавий характерга эга бўлмайди.

Бироқ, сохта тадбиркор - солиқ тўловчилар томонидан ҚҚСни буджетга тўламаслик шарт-шароитларининг яратилиши товар (хизмат)ларни етказиб бериш занжирининг барча иштирокчиларини, ҳатто улар билан боғлиқ бўлмаган инсофли тадбиркорларни, солиқ ҳуқуқбузарлиги содир этлиши мумкин бўлган хавф гуруҳига кириб қолишига олиб келмоқда.

Шу боис, солиқ органларининг вазифаси ҳақиқий бенефициарлар ҳамда уларга алоқадор шахсларни ва ноқонуний қопланган солиқларни аниқлашдан иборат. 

Тажриба кенг жамоатчилик ва экспертлар ҳамжамиятини жалб қилган ҳолда ўтказилади ва унинг натижалари, жумладан, дастлабкилари ОАВда ёритилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан