Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат солиқ қўмитаси кенг жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлган лойиҳани муҳокамадан олди
15.04.2020 20:15,  
699

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки бошқарувининг “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари томонидан банк ҳисоб варақларига оид ахборотларни Давлат солиқ қўмитасига электрон узатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қўшма қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилган эди.

Банклар мижозларнинг карта пул ўтказмалари ҳақида солиқ органларини хабардор қилади - ДСҚ

Лойиҳа кенг жамоатчилик, ОАВ ва блогерлар, шунингдек, Савдо-саноат палатаси, сенаторлар томонидан кескин норозиликка сабаб бўлди. Хусусан, лойиҳадаги жисмоний шахсларнинг банк пластик карталарини назорат қилиш ҳақидаги бандни ҳуқуқий асос бўлмагани учун чиқариб ташлаш тавсия қилинди.

Банклар мижозларнинг пул ўтказмалари ҳақида доимий ДСҚни хабардор қилиши ҳуқуқий асосга эга эмас – Савдо саноат палатаси

Сенатор Солиқ қўмитаси ва Марказий банкнинг қўшма қарори лойиҳаси қайта ишлаб чиқилиши лозимлигини айтди

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ДСҚ ва Марказий банки бошқарувининг ушбу қўшма қарори лойиҳаси муҳокамасида иштирок этган жамоатчилик вакилларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

“Сизларнинг таклиф ва эътирозларингиз мазкур ҳужжатни такомиллаштиришда эътиборга олинади“, — ДСҚ Матбуот хизмати хабарида.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг хабар беришича, куни-кеча Давлат солиқ қўмитасининг раис ўринбосари имзоси билан Сенатга йўлланган хати олинди (13.04.2020 йилдаги 03/2-12794-сон билан).

Таъкидланишича, махсус комиссиянинг қарорига мувофиқ ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар ижро муддати икки ойга узайтирилган. Шунингдек, таклифлар ҳамда эътирозларни инобатга олиниб, Низом лойиҳасини муҳокамалардан олинган.

Олий Мажлис Сенати Давлат солиқ қўмитасининг танқид, таклиф ва эътирозларга тўғри муносабатда бўлганлигини ижобий баҳолади ва шу каби тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларига дахлдор барча меъёрий ҳужжатлар доимий назорат остида бўлишини билдирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан