Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Солиқ қўмитаси раиси Б. Мусаев Бош вазир ўринбосари лавозимига маъқулланди
13.05.2020 17:23,  
227

Бугун – 13 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Бехзод Мусаев номзодини кўриб чиқдилар.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига номзоди кўрсатилган Бехзод Мусаев депутатлар томондан кўтарилган саволларга атрофлича жавоб қайтарди. Номзод мазкур лавозимга киришганидан сўнг ижтимоий ривожлантириш масалаларига оид барча муаммолар парламент билан яқин ҳамкорликда фаол ва самарали ҳал этилади деган қатъий ишонч билдирди.

Муҳокамалар якунига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига номзоди кўрсатилган Бехзод Мусаев номзоди депутатлар томонидан маъқулланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан