Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Солиқ тўловчиларнинг ҚҚС узилиши коеффициенти 11 ойда 2 баробарга камайди
5.12.2022 09:49,  
7

Йил бошида солиқ узилиш кўрсаткичи республика бўйича 0,37ни ташкил этган эди. Жорий йилнинг 11 ойи давомида 51 365 та ташкилотда солиқ узилишининг бартараф этилиши натижасида коеффициент 0,19 га тушди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугунги кунда ҚҚС узилиш коеффициенти: 
60 196 та (39 %) корхонада 0,40 гача; 
12 638 та (8 %) корхонада 0,41 дан 0,60 гача;
79 699 та (53 %) корхонада 0,61 дан 1,00 гача.

Эслатиб ўтамиз, ҚҚС узилиш коеффициенти солиқ органлари томонидан солиқ тўловчилар контрагентларини танлаш чоғида лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши учун жорий қилинган, дейилади хабарда.

Шунингдек, маълум қилинишича, солиқ узилиш коеффициенти солиқ тўловчиларнинг ҳисобварақ-фактураларида маълумот тариқасида акс этади ва ҚҚС гувоҳномаси вақтинча тўхтатилишига ҳамда ҳисобга олинган солиқ суммасига тузатиш киритилишига олиб келмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан