Солиқ тушумларининг камайиб кетиши карантинни юмшатилишига олиб келадими?

Солиқ тушумларининг камайиб кетиши карантинни юмшатилишига олиб келадими?

Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар Юсуф Назаров иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Бир ойлик карантин даврида мажбурий тўловлар ва солиқ тушумлари неча фоизга камайди?

Жавоб: Жорий йилнинг 16 мартидан бошлаб республикамизда коронавирус пандемияси муносабати билан карантин эълон қилинган бўлса-да, март ойи якуни билан бюджет тушумларига таъсир қилмади.

Жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқлари бўйича тўлов муддати 15 октябрга кўчирилгани, якка тартибдаги 195 мингга яқин тадбиркорлар фаолиятини вақтинча тўхтатишга мажбур бўлганликлари сабабли:

– жисмоний шахсларнинг мол – мулк ва ер солиқларидан тушумлар 3 баробарга пасайган (130 млрд.сўмдан 40 млрд.сўмга тушган);

– ЯТТларнинг қатъий белгиланган солиғи бўйича тушумлар ҳам 84 фоизга камайган (табиийки уларнинг 80% ортиғи фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлишган).

Тўлов муддати узайтирилган бўлса-да, фуқароларимиз 40 млрд. сўмлик солиқларини уйида ўтириб, интерактив тарзда тўлаб бердилар.

Савол: Солиқ тушумларининг камайиб кетиши карантин қоидаларини юмшатилишига олиб келиши мумкинми?

Жавоб: Фуқаролар соғлиги муҳимлиги туфайли бу ҳолат карантин қоидаларини юмшатилишига сабаб бўла олмайди.