Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сомса сотаётган ва туғилган кунини нишонлаётганлар – Карантин қоидаларини бузганлар 83 минг кишидан ошиб кетди
20.04.2020 10:44,  
413

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 83 005 та ҳолат аниқланган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг 20 апрел соат 9:00даги ахборотида айтилган. Унга кўра қоидабузарликлар:

  • - Тошкент шаҳрида – 15 198 та ҳолат;
  • - Фарғона вилоятида – 13 179та ҳолат;
  • - Тошкент вилоятида – 12 261 та ҳолат;
  • - Самарқанд вилоятида – 7 251 та ҳолат;
  • - Сирдарё вилоятида – 5 635 та ҳолат;
  • - Қашқадарё вилоятида – 5 300 та ҳолат;
  • - Андижон вилоятида – 4 723 та ҳолат;
  • - Наманган вилоятида – 4 598 та ҳолат;
  • - Бухоро вилоятида – 3 329 та ҳолат;
  • - Қорақалпоғистон Республикасида – 3 023 та ҳолат;
  • - Хоразм вилоятида – 2 712 та ҳолат;
  • - Сурхондарё вилоятида – 2 524 та ҳолат;
  • - Жиззах вилоятида – 2 510 та ҳолат;
  • - Навоий вилоятида – 762 та ҳолатни ташкил этмоқда.
  • Маълум қилинишича, карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.

Мисол учун, 19 апрель куни Бухоро вилояти, Когон тумани, “Мустақиллик” маҳалласи, “Аллаберди” қишлоғида яшовчи 1974 й.т Мўмин К., Наманган вилояти, Чортоқ туман, “А.Навоий” маҳалласида яшовчи 1979 й.т. Алишер Қ.лар жамоат жойида тиббий ниқобсиз юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

19 апрель куни Бухоро вилояти, Жондор туманида яшовчи 1971 й.т Нодирхон А. карантин қоидаларини бузиб, автомашинада 5 нафар фуқарони олиб юрганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилган.

19 апрель куни Жиззах вилояти, Фориш тумани, “Нарвон” маҳалласи, “Эшбўлди” қишлоғида яшовчи 1991 й.т. Ислом Х. Ўзининг уйида 4 нафар ўртоқлари билан туғилган кун нишонлаганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган.

19 апрель куни Тошкент вилояти, Бекобод тумани, “Олтин водий” маҳалласида яшовчи 1976 й.т. Адҳамжон К. карантин қоидаларини бузиб, ички ишлар ходимларининг қонуний талабларини бажармаганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган.

19 апрель куни Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 2-мавзесида яшовчи 1978 й.т. Элмурод К. 24-уй олдида карантин қоидаларига зид равишда сомса савдоси билан шуғулланаётганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган.

19 апрель куни Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани, Т.Малик кўчасида яшовчи 1995 й.т. Аббос Ю. карантин қоидаларини бузиб, Юнусобод туманида жойлашган “Нурика” кафесида фаолият олиб бораётганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган.

19 апрель куни Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, “Човқай” қишлоғида яшовчи 1999 й.т. Шерзод С. Қарши шаҳар, “Чақар” маҳалласида жойлашган “Эски шаҳар” деҳқон бозори ҳудудида карантин қоидаларини бузиб, лицензиясиз савдо фаолияти билан шуғулланганлиги аниқланиб, у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан