2020 йилнинг сўнгги 2 ой давомида қанча ЙТҲ содир бўлган?

2020 йилнинг сўнгги 2 ой давомида қанча ЙТҲ содир бўлган?

Ўзбекистонда 2020 йилнинг ўтган икки ойи давомида 802 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, шундан 255 таси ўлим билан якунланган.

Январ—феврал ойлари давомида мамлакат ҳудуди бўйлаб содир бўлган ЙТҲлар оқибатида жами 265 киши: уларнинг 188 нафари — авария жойида, 77 нафари — шифохоналарда ҳалок бўлган. Шунингдек, авариялар оқибатида 724 киши турли даражадаги тан жароҳатларини олган.

Жумладан, Қашқадарё вилоятида 2 ой давомида 60 та ЙТҲ содир бўлган. 13 та авария пиёдаларнинг йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтиши, 10 та ҳодиса эса тезликни ошириш оқибатида юзага келган.