Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сўнгги 5 кунда товар-хом ашё биржасида шакар нархи 27% га арзонлашди
15.06.2022 14:51,  
58

2022 йил 15 июнда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг эрталабки савдо сессиясида ўтказилган савдо натижаларига кўра шакарнинг нархи аввалги кунга нисбатан яна 123,8 сўмга пасайиб, маҳсулотнинг 1 тоннаси учун 10 631,1 минг сўмни ташкил қилди.

Ушбу савдоларда шакар бўйича шаклланган минимал нарх маҳсулотнинг бир тоннаси учун 9 700 минг сўм атрофида қайд этилди. 2022 йил 10-15 июнь савдо кунларида шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун жами 14 554,5 минг сўмдан 10 631,1 минг сўмгача, яъни 27% га пасайган.

Маълумот учун, 15 июнда биржанинг кечки савдо сессиясида сотувчи корхоналар томонидан 1 000 тонна қўшимча шакар ҳажми биржа савдоларига қўйилиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан