Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 январь ҳолатига кўра, республикамизда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 15 801 тани ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 баробарга ошган.
Йиллар кесимида хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони (1 январь ҳолатига):
— 2019 йил – 7 560 та
— 2020 йил – 10 382 та
— 2021 йил – 11 781 та
— 2022 йил – 13 289 та
— 2023 йил – 15 801 та