Сўнгги икки кунда Навоийда 84 нафар бемор тузалди

Сўнгги икки кунда Навоийда 84 нафар бемор тузалди

Навоий вилоятида бугун ҳам бир йўла 42 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (32 нафари Зарафшон шаҳридан, 4 нафари Хатирчи туманидан, 3 нафари Томди туманидан, 2 нафари Конимех туманидан, 1 нафари эса Навоий шаҳридан) бўлиб, 26 нафари эркак, 16 нафари аёл. Уларнинг ёши каттаси 71 ёшли онахон, ёши кичиги 2018 йил туғилган. 

Сўнгги икки кунда бир йўла 84 нафар бемор шифо топди. Айни пайтда вилоятда 164 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган.

Ҳозирда улардан 96 нафари соғайган бўлса, қолган 68 нафар беморга шифокорларимиз томонидан самарали даволаш муолажалари олиб борилмоқда.

Эндиликда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар 2961 нафарга етди.