Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Сўнгги соатларда Украина ва Россиядаги вазият қандай? Сўнгги соат янгиликлари
13.03.2022 15:17,  
1074

✔️Василковдаги ҳарбий аэродром ва Броваридаги Украина қўшинларининг асосий радио разведка маркази ишдан чиқарилди;

✔️ДХР бўлинмалари Россия Қуролли Кучлари кўмагида Валериановка ва Зелений Гай аҳоли пунктларини назоратга олди;

✔️Мариуполдаги гуманитар коридор ишини таъминлашда ҳеч қандай тараққиёт йўқ, деди ДХР раҳбари;

✔️Зеленский Россия билан музокараларни шарҳлар экан, масалалар муҳокама қилинаётгани, улар айрим масалалар бўйича келиша бошлаганини айтди;

✔️Путин Макрон ва Шольцга видеоформатда Россия ва Украина вакилларининг яқинда бўлиб ўтган музокаралари ҳақида ўртоқлашди;

✔️АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен АҚШ президенти Жо Байденнинг кўрсатмаларига биноан, Украинага яна 200 миллион долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатишга “зудлик билан рухсат бергани”ни айтди;

✔️Россия хавфсизлик кучлари Google корпорацияси Навалнийнинг "Ақлли овоз бериш" иловасини Google Play'дан олиб ташлашини талаб қилиб, қамоқ билан таҳдид қилди;

✔️ Исроил Россия ва Украина ўртасида музокара олиб бориши кераклигига ишончи комил эмас — The Jerusalem Post. Расмийлар муваффақиятсиз музокаралар вазиятнинг ёмонлашишига олиб келишидан хавотирда;

✔️Франция президентининг маслаҳатчиси Владимир Путин ҳозирча Украинага қарши урушни тўхтатиш ниятида эмаслигини айтди, деб ёзади Der Spiegel;

✔️Украинадан қочқинларни қабул қилган британиялик оилалар бунинг учун ойига 350 фунт стерлинг олади. Ҳукуматнинг "Украина учун уйлар" дастури одамларни қочқинга камида олти ой давомида бўш хона ёки бўш мулк беришга ундади; 

✔️Россиялик олигарх Роман Абрамовичнинг Solaris яхтаси Барселона портидан Черногорияга кўчирилди. Черногория Европа Иттифоқига аъзо бўлмагани учун Иттифоқнинг санкциялари кемани гаровга олишга асос бўлмайди;

✔️Бермуд ороллари ҳаво регулятори Россия авиакомпаниялари самолётларининг парвозга яроқлилик сертификатларини тўхтатди;

✔️Дунё бўйлаб одамлар тасодифий русларга Украинадаги уруш ҳақида СМС юбориши имконини берувчи сайт яратилди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан