Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Сўнгги соатларда Украина ва Россиядаги вазият қандай? Сўнгги соат янгиликлари
4.03.2022 07:15,  
421

Сўнгги соатларда Украина ва Россиядаги вазият қандай? Сўнгги соат янгиликлари:

— Байден 3 март куни Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилди — Reuters;

 — Google компанияси Россияда ўз платформалари, жумладан YouTube'да контекстли реклама сотишни тўхтатди — Reuters; 

 — Гаага трибуналининг терговчилари Украинага жўнаб кетишди. Гаагадаги Халқаро трибуналнинг (ICC) бир гуруҳ терговчилари уруш жиноятларида айбланаётган Россияга қарши жамоавий халқаро даъвони текшириш учун Украинага йўл олди.Гаага трибуналининг бош прокурори Карим Хон пайшанба куни журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, Россия томонининг хатти-ҳаракатлари ICC юрисдикциясига тегишли эканлигини аниқ таъкидлади.

"Тинч аҳоли ва фуқаролик объектларини бевосита нишонга олган ҳар қандай томон Халқаро Жиноят Судининг Рим статути ва халқаро гуманитар ҳуқуқда белгиланган жиноятни содир этган бўлади", — деди Хон; 

 — GlobalCheck мониторинг лойиҳаси Россияда Аpp Store ва Google Play'дан фойдаланиш чекланганини маълум қилди; 

 — Хитойнинг "Кўп томонлама тараққиёт" банки Россия ва Беларусдаги фаолиятини тўхтатди; 

 — Россия ва Украина гуманитар йўлакларни ташкил этиш учун вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш имконияти тўғрисида келишиб олишди — БелТА; 

 — Макрон Путин билан музокарадан сўнг энг ёмони ҳали олдинда эканини таъкидлади:

Унинг сўзларига кўра, Владимир Путин, агар Украина Россия шартларини қабул қилмаса, ҳужумни давом эттиришга қатъият билдирган, бундан мақсад бутун мамлакатни назорат қилишдир, деб хабар бермоқда BFM телеканали; 

 — Украинадан келган қочқинлар Европада 3 йил яшаш ҳуқуқини қўлга киритади, - Украина Ички ишлар вазирлиги; 

 — Немис дўконлари Россиядан келган товарларга бойкот эълон қилди.

“Бошқа буюртма берилмайди. Биз россиялик етказиб берувчилар билан алоқаларни узяпмиз. Қолганлари 50 фоиз чегирма билан сотилади”; 

 — Британия Ташқи ишлар вазирлиги Алишер Усмоновнинг барча активлари музлатилганини ва мамлакатга кириши тақиқланганини тасдиқлади; 

 — Дунёнинг энг йирик кимёвий концерни бўлган BASF компанияси Россия ва Беларусдаги янги лойиҳалардан воз кечди; 

 — «Урушнинг биринчи ҳафтасида Украинага қарата отилган 480 та ракетанинг 70 таси Беларусдан учирилган» — АҚШ Мудофаа вазирлиги; 

 — Владимир Путин ҳали ҳам руслар ва украинларни бир халқ деб билишини айтди. 

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан