Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
Lorem
АҚШ доллари lorem
EUR
Lorem
EВРОlorem
RUB
Lorem
Россия рублиlorem
Sayt test rejimida ishlayapti!!!
Сўнгги соатларда Украина ва Россиядаги вазият қандай? Сўнгги соат янгиликлари
5.03.2022 12:39

✔️Халқаро гимнастика федерацияси душанба кунидан бошлаб россиялик ва беларуслик спортчиларни мусобақалардан четлатади. Россия ва Беларус спортчилари ва мансабдор шахслари, шу жумладан ҳакамлар, 2022 йил 7 мартдан кейинги огоҳлантиришгача FIG ҳомийлигидаги ёки FIG рухсатномаси остидаги мусобақаларда қатнашиши ман этилади. Бу икки федерация спортчилари ва мутасаддилари 2022 йил 10—13 март кунлари Бокуда бўлиб ўтадиган акробатика гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионатига кира олмайди;

✔️Дунёдаги иккинчи йирик қурилиш техникаси ва ускуналари ишлаб чиқарувчи Япониянинг Komatsu компанияси Украинадаги вазият туфайли Россия Федерациясига ўз маҳсулотларини етказиб беришни тўхтатишга қарор қилди;

✔️Hitachi Россиядаги ишлаб чиқаришини ва мамлакатга ускуналар экспортини тўхтатди;

✔️Уруш бошланганидан кейин 1,2 миллион киши Украинани тарк этди — БМТ;

✔️Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг учинчи раунди шу ҳафта охирига режалаштирилган. Бу ҳақида Россия президенти Владимир Путин Германия канцлери Олаф Шолц билан телефон орқали суҳбатда маълум қилди, дея хабар беради Германия ҳукумати;

✔️Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги: Москва вақти билан соат 10 дан бошлаб сукунат режими эълон қилинди ва тинч аҳолининг Мариупол ва Волновахадан чиқиши учун гуманитар йўлаклар очилди.Гуманитар йўлаклар ва чиқиш йўллари Украина томони билан келишиб олинди, деди вазирлик;

✔️GSA платформаси маълумотларига кўра, “Газпром” Ямал-Европадаги насос қувватининг бир қисмини 5 март куни тўлиқ кунга банд қилди;

✔️Голландиянинг Ҳеинекен концерни Россиядаги пиво экспорти ва инвестиция лойиҳаларини тўхтатди. Концерн Россиядаги барча заводлар, компаниянинг операцион ва тижорат бўлинмалари одатдагидек ишлашда давом этишини таъкидлади;

✔️Россия Мудофаа вазирлиги Тошкент вақти билан соат 12:00 дан бошлаб сукунат режими эълон қилинганини маълум қилди;

✔️АҚШ Россиядан нефть импортини тақиқлашни кўриб чиқмоқда — Bloomberg;

✔️Москвада санкциялар шароитида иқтисодий ривожланиш барқарорлигини ошириш учун комиссиялар тузилмоқда

"Комиссиянинг биринчи вазифалари вазият мониторингини ташкил этиш, шошилинч чоралар кўриш, тадбиркорлар ва фуқароларни қўллаб-қувватлашдир", деди Россия давлат ва сиёсат арбоби Собянин;

✔️Италияда рус олигархларининг 140 миллион евролик яхталари мусодара қилинмоқда.Маълумотларга кўра,  Алексей Мордашовнинг(“Северстал” эгаси) қиймати 65 миллион евро бўлган яхтаси "ҳибс" қилинган.  Шунингдек, манбаларнинг ёзишича, бу Volga Group  хўжайини Геннадий Тимченконинг яхтасига ҳам тегишли.

Тавсия этамиз








Тавсия Этамиз