Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Киев, Харьков ва Одессадаги биологик лабораториялар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди. Уларда АҚШ мутахассислари раҳбарлигида ўта хавфли касалликлар ташувчи қушлар, кўршапалак ва ҳашаротлар ўрганилгани айтилади.
▪️ Зеленский Украинада кимёвий ёки бошқа оммавий қирғин қуроллар ишлаб чиқилмагани, мамлакатдаги лабораториялар совет давридан қолгани ва уларда фан билан шуғулланилаётганини айтди.
▪️ Киев Зеленский Путин билан халқаро воситачилик орқали тўғридан-тўғри гаплашишга тайёрлигини маълум қилди. Лавров бунда Беларусь треки бўйича ишлаш мумкинлигини таъкидлади.
▪️ Россия Мудофаа вазирлиги эндиликда бир томонлама тартибда Россия Федерациясига гуманитар коридорларни очишини маълум қилди.
▪️ Путин Франция ва Германия етакчилари Макрон ва Шольц билан музокаралар ўтказди.
▪️ Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Мариуполдаги касалхонага авиация зарбалари берилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
▪️ Макрон Украинанинг ҳозирги босқичда Европа Иттифоқига қўшилиши мумкин эмаслигини айтди.
▪️ Россия гуманитар штаб-квартираси Россия Федерацияси 11 март соат 10:00 дан бошлаб яна “жимлик режими” эълон қилишини ва бир қатор йўналишларда гуманитар йўлакларни тақдим этишини маълум қилди.
▪️ Туркиянинг Pegasus авиакомпанияси 13-27 март кунлари Россиядан ва Россияга парвозларни тўхтатади.
▪️ Байден бугун, 11 мартдан Россия билан нормал савдо алоқаларини тугатиш ва Россия импортига божларни оширишни таклиф қилди.