Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сўнгги соатларда Украина ва Россиядаги вазият қандай? Сўнгги соат янгиликлари
10.03.2022 12:01,  
697

Сўнгги соатларда Украина ва Россиядаги вазият қандай? Сўнгги соат янгиликлари қуйидагича:

✔️Германия Россиянинг энг йирик банки — Сбербанкнинг SWIFT тизимидан узилишига тўсқинлик қилмоқда — Bloomberg;

✔️"Россия SWIFT'дан бутунлай узилиши, G7 давлатлари эса Россия Федерациясидан нефт ва газдан воз кечиши керак", деб таъкидлади Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс. У Россия Федерациясини янада яккалаб қўйиш учун Ҳиндистон ва Форс кўрфази мамлакатлари билан ҳамкорликни кучайтиришга ваъда берди.‌;

✔️Philip Morris тамаки компанияси (Parliament, Marlboro, Chesterfield L&M, Next, IQOS) Россиядаги инвестицияларни тўхтатиб, ишлаб чиқаришни камайтиришини маълум қилди;

✔️Nestle компанияси Россияга сармоя киритишни тўхтатганини маълум қилди — Reuters;

✔️ Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди, 14 нафар россиялик тадбиркор ва уларнинг оила аъзолари, Федерация Кенгашининг 146 нафар аъзоси санкциялар рўйхатига киритилди.;

✔️Британия ва АҚШ Россия Украинада кимёвий қурол қўлланилишига замин яратаётганидан хавотирда;

✔️Жаҳон озиқ-овқат дастури Украинага бериладиган ёрдам нархини ойига 50 миллион долларга баҳолади;

✔️Зеленский Исроил парламенти спикерига парламент пленумида нутқ сўзлаш илтимоси билан мурожаат қилди;

✔️Грузия собиқ мудофаа вазири грузиялик кўнгиллилар билан Украинага боргани айтилмоқда;

✔️Google Play хизмати Россиядаги фаолиятини тўхтатади;

✔️Роскомнадзор TikTok'дан Россия президенти видео мурожаати билан боғлиқ чекловларни олиб ташлашни талаб қилди;

✔️ Бутунжаҳон карате федерацияси россиялик ва беларуслик спортчиларга ташкилот шафелигидаги халқаро турнирларда қатнашишни тақиқлади;

✔️Владимир Кличко Мариуполдаги туғруқхона яқинидаги жангларга муносабат билдирди:

“Юрагимдан қон кетяпти. Кўпинча урушнинг биринчи қурбони ҳақиқат деб айтилади. Ҳа, бу тўғри. Кўриб турганингиздек, Россияда шундай бўлмоқда. Лекин биласизми? Энг енгиб бўлмайдиган қурбонлар - бу болалар! Болалар ҳозир ўлмоқда! Бу фотосуратларга қаранг! Бу Путин махсус операцияси деб аталмиш амалиётнинг аниқ ва реал натижасидир. Бу "фаришталар"ни ўлдирмаса, ота-онасини ўлдиради, уйларини, мактабларини бузади. Болаларга ҳужум қилиш ҳаётга ҳужум қилишдир. Агар сиз бу фотосуратларни бошқа кўришни истамасангиз. Сиз ҳозир Путиннинг урушини тўхтатишингиз керак!"

✔️Eurosport телеканали Россияда ўз трансляциясини тўхтатади;

✔️Discovery компанияси Россияда ўзининг кабель каналлари намойишини тўхтатди:

Улар орасида: Animal Planet, Animal Planet HD, Discovery Channel, Discovery Channel HD, Discovery Science, Discovery Science HD, Eurosport 1, Eurosport 1 HD, Eurosport 2, Eurosport 2 HD, ID: Investigation Discovery HD, TLC, TLC HD бор.

✔️Финляндия Россияга қарши санкцияларни қўллаб-қувватлайди. Энди Ғарб Россия Федерациясига қарши яна бир чекловчи чоралар пакетини тайёрламоқда. "Финляндия санкцияларни кенгайтиришни, жумладан, банкларни SWIFT тизимидан узиб қўйишни қўллаб-қувватлайди", деди Финляндия бош вазири матбуот анжуманида;

✔️Пентагон МИГ-29 қирувчи самолётларини Украинага топширишни рад этди.Польша ҳукуматининг Украинага ҳарбий МИГ-29 қирувчи самолётларини топшириш таклифи Пентагон томонидан рад этилди. Бу вазиятни янада оғирлаштириши ва каттароқ урушга олиб келиши мумкин, деб ҳисоблайди Пент.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан