Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сўнгги соатларда Украина ва Россиядаги вазият қандай? Сўнгги соат янгиликлари
7.03.2022 01:34,  
538

Сўнгги соатларда Украина ва Россиядаги вазият қандай? Сўнгги соат янгиликлари қуйидагича:

✔️Россия Федерациясининг “фейклар” ҳақидаги қонуни туфайли TikTok Россияда фаолиятини вақтинча тўхтатади;

✔️Украинада камида 364 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, 759 киши яраланган – БМТ;

✔️Чавушўғли ва Лавров телефон орқали Украинадаги давом этаётган инқирозни енгиш масалаларини муҳокама қилди, шунингдек, Эрдўғон ва Путин бугун музокарада кўтарган мавзуларни муҳокама қилишда давом этди — Туркия ТИВ;

✔️Расман Қўшма Штатлар Украинага қирувчи самолётлар етказиб бериш учун НАТО давлатларига рухсат берди;

✔️Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий-саноат комплекси корхоналарини бомбардимон қилиш ниятида эканлигини маълум қилди;

✔️НАТО яқин 5–10 йил ичида Украинанинг киришини муҳокама қилишга тайёр эмас, биз аъзолик аризаси учун курашмаймиз — Украина делегацияси аъзоси Арахамия;

✔️Москвадаги митинглардан жами 1700 киши ҳибсга олинган — Россия ИИВ;

✔️Россия глобал интернетдан узилишга тайёрланмоқда — Россия ОАВ;

✔️ American Express компанияси Россия ва Беларусдаги фаолиятини тўхтатди;

✔️Литвада АҚШнинг қўшимча артиллерия, ракетага қарши ва зенит қуроллари жойлаштирилади — Пентагон;

✔️Эрон президенти Украина аҳолиси АҚШнинг ёлғон ва жиноий сиёсати қурбонига айланганини айтди. Иброҳим Раиси, шунингдек, уруш қанчалик тез тугаса, ҳамма учун шунчалик яхши эканини таъкидлади;

✔️Рамзан Қодиров Украина президентига мурожаат қилиб, Путиндан унга бошпана сўраб беришини айтди;

✔️Путин келишилган спорт ўйинларига қарши кураш тўғрисидаги қонунни имзолади;

✔️Apple ва Google Pay хизматлари Visa ва Mastercard карталарида мавжуд бўлмайди — Россия Марказий банки;

✔️Молдова нейтрал давлат сифатида 250 минг украиналик қочқинни қабул қилди — мамлакат президенти Майя Санду;

✔️АҚШ Украина ва қочқинларни қабул қилувчи давлатларга ёрдам бериш учун 2,5 миллиард долларлик жамғарма ташкил қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан