Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сўнгги соатларда Украина ва Россиядаги вазият қандай? Сўнгги соат янгиликлари
3.03.2022 09:14,  
478

Россия ва Украинага оид охирги соатларда содир бўлган асосий воқеалар:

➤ БМТ маълумотларига кўра, бир ҳафта ичида бир миллион украиналик қочқинга айланди;

➤ Гаагадаги Халқаро жиноят суди Россиянинг Украинадаги эҳтимолий ҳарбий жиноятлари юзасидан тергов бошлади;

➤ Россия Федерацияси ҳукумати Давлат Думасига санкциялар остидаги аҳоли ва бизнесни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этди;

➤ Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги биринчи марта йўқотишлар ҳақида маълумот берди: 498 ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, 1597 нафари яраланди;

➤ Зеленскийнинг таъкидлашича, Россия армияси бир ҳафта ичида Украинада тўққиз минг аскарини йўқотган. Украина разведкаси 4 март куни Кремль мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилади, деб ҳисоблайди;

➤ Жаҳон банки Россия ва Беларусдаги дастурларни тўхтатди;

➤ Алишер Усмоновнинг 600 миллион долларлик Дилбар яхтаси мусодара қилинди;

➤ Роман Абрамович «Челси»ни сотади;

➤ Oracle, Mercedes-Benz ва H&M Россияда сотувларини тўхтатди;

➤ Россияда урушга қарши намойишларда 700 дан ортиқ одам ҳибсга олинди; 

➤ Россиядаги фаолиятини вақтинча тўхтатди;

➤Швеция ўз ҳаво ҳудуди Россия қирувчи самолёти томонидан бузилганини эълон қилди; 

➤ Канада 28 февраль куни эълон қилинган Россия Федерациясига қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирди.

Хусусан, унга Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев, Бош вазир Михаил Мишустин, Москва мэри Сергей Собянин, Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов ҳам қўшилди; 

➤ Украина узра ҳаво ҳудудини ёпишга чақирувчи петиция миллионлаб имзо тўплади: "Биз, Украина халқи, НАТОга аъзо давлатлардан, масалан, Исроилда бўлгани каби, Киевга ёрдам бериш ва Украина халқини қўллаб-қувватлаш учун Украина узра ҳаво ҳудудини ёпиш ва тинчликпарвар қўшинларини мамлакатга юборишни сўраймиз", — дейилади OpenPetition веб-сайтида. 

➤Япония ҳукумати Россиянинг тўртта банки, жумладан ВТБ активларини музлатиб қўяди, деб хабар бермоқда Kyodo молия вазирлигига таяниб;

➤Time журнали янги сонининг муқоваси — Владимир Зеленский ҳақидаги мақола ва унинг нутқидан иқтибос билан: "Ҳаёт ўлимни, ёруғлик эса зулматни енгади"; 

 ➤Valve компанияси Россиядаги фойдаланувчилар учун платформадаги барча асосий тўлов усулларини ўчирди. Энди ўйинлар ва бошқа иловалар учун тўловлар ички ҳамёндан ёки PayPal тизими асосида амалга оширилиши мумкин.Valve компанияси Half-Life, Counter Strike, Portal ва Dota 2 каби ўйинларни ишлаб чиққан.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан