Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сўнгги воқеалар фонида Россия молиячиларига Ўзбекистон жавоҳир бўлиб кўринмоқда
25.05.2022 09:27,  
18

«Ўзбекистон – Марказий Осиё минтақасининг жавоҳири – бугунги кунда минтақанинг энг жадал ривожланаётган мамлакатларидан саналади»,- деб ёзади «ПЛАС» журнали – Россиянинг молиявий хизматлар бозоридаги етакчи ахборот портали.

Портал эътирофига кўра, Ўзбекистон ҳам халқаро ҳамкорлик ва янги инвестицияларга, ҳам инновацион технологияларга тобора очилиб бормоқда.

Тошкентда иш бошлаган «БАНКЛАР ВА РИТEЙЛ. Рақамли трансформация ва ўзаро ҳамкорлик» 2- халқаро ПЛАС-форумида кўтарилган мавзулар ва тадбир кўлами ҳам шунга далолат қилади.

Россиянинг PLUS-Event компанияси Ўзбекистон Марказий банки билан ҳамкорликда ташкил этган тадбирда 21 та мамлакатдан 120 дан зиёд маърузачи ва 1300 га яқин иштирокчи қатнашмоқда.

Форумда ЎзР МБ раиси ўринбосари Илҳомжон Абдуғафуров, HUMO тўлов тизими раҳбари Шуҳратбек Қурбонов, шунингдек Visa вице-президенти Кристина Дорош, Tenge bank бошқаруви раиси Талгат Аюпов ва бошқалар маъруза қиладилар.

Тадбирнинг махсус меҳмони – банк ва ритейл соҳаларида бизнесни ривожлантириш ва трансформациялаш бўйича халқаро амалиётчи эксперт Майкл Ракман.

Форумда банк соҳасидаги, рақамлаштириш жараёнлари, бу борадаги глобал трендлар, технологиялар экспорти ва маҳаллийлаштирилуви, хавфсизлик ҳамда ижтимоий инженерия каби масалалар аниқ мисоллар асосида кўриб чиқилади.

Шунингдек, форум доирасида акцелерация дастури, Demo day, муҳим келишувлар имзоланиши ҳам кутилмоқда.

Форум икки кун давом этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан