Sony, Warner Music ва Universal Music "Катта учлик" Россиядаги фаолиятини тўхтатди

Sony, Warner Music ва Universal Music

Sony, Warner Music ва Universal Music "Катта учлик" рекорд ёрлиқлари Россиядаги фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда BBC news нашри хабар бермоқда.

Жаҳон мусиқа бозорининг 70% дан ортиғини назорат қилувчи Sony, Warner Music ва Universal Music компаниялари Россиядаги фаолиятини тўхтатганини маълум қилди.

Компаниялар Россияда бизнес фаолиятини вақтинча тўхтатганини эълон қилди, шу билан бирга ходимларнинг маошларини чексиз муддатга сақлаб қолишди.

Компаниялар бу қадамни Россиянинг Украинага бостириб киришига норозилик сифатида қўйган.

Компаниялар вазиятни кузатиб боришларини ва украиналик қочқинлар ва мамлакатда қолганларга гуманитар ёрдам кўрсатишга қаратилган глобал саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.