Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Соқол-мўйлов ва узун сочлар коронавирусда ҳимоя функциясига эга – Трихолог-шифокор
3.03.2020 17:39,  
3774

Трихолог-шифокор Олга Кохас Sputnik радиога берган интервюсида юқумли касаллик даврида соқол ва мўйловини қириш керакми ва зарур чоралар ҳақида ўз фикрларини айтди.

Коронавируснинг янги турининг дунё бўйлаб тарқалиши бир қатор афсоналарни келтириб чиқарди. Масалан, тиббий ниқобни кийганда, эркаклар юзга ёпишиб туриши учун соқолни қириб ташлашлари керак деган фикрлар пайдо бўлди.

Бундай фикрларга ҳеч қандай асослар йўқ, дейди Ольга Кохас.

“Коронавирус шунчалик майдаки, тери орқали ўтади. Одам кийимсиз юрса, касал бўлиш эҳтимоли кўпроқ.

Соқол ва мўйлов – бу узун сочлар, сочлар эса ҳимоя функциясига эга. Соқол ва мўйлов — бу ҳимоя деб, таъкидлаган бўлардим”, — деб таъкидлади шифокор.

Бироқ, бу ҳимоя фақат гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда ўз натижасини беради, дейди шифокор.

“Соқол ва мўйловни парвариш қилиш кераклигини англаш керак. Соқолни нафақат сув билан, балки шампунлар билан ювиш керак. Агар юздаги сочлар остидаги тошмалар бўлса, соқол остидаги терини тозалайдиган антисептик билан махсус воситалардан фойдаланиш керак. Соқолни ҳар қандай шароитда, турли мавсумда парвариш қилиш, вируслар деб қириб ташламаслик керак. Соқол — бу душман, деб айтмайман. Бу ерда вирус, айниқса коронавируснинг тарқалишига ёрдам бермайди”, — деди шифокор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан