Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








«Совcомбанк» Ўзбекистоннинг «Ўзагроэкспортбанк» акцияларини сотиб олиш битимни бекор қилди
28.06.2022 14:50,  
30

2022 йил февраль ойида Давлат активларини бошқариш агентлиги «Ўзагроэкспортбанк» устав капиталидаги 100% давлат акция пакетини Россиянинг «Совcомбанк» ОАЖ билан 4 млн АҚШ долларига сотиш юзасидан келишув битимига эришилганини маълум қилган эди.

Кеча, 27 июнь санасида «Совcомбанк» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Сергей Хотимский бу битим бекор қилингани ҳақида расмий маълумот берди. Яъни энди «Совcомбанк» «Ўзагроэкспортбанк»ни 100% акциясини сотиб олмайди.

«Афсуски, Россиянинг деярли барча тизимли аҳамиятга эга банклари сингари бизга нисбатан ҳам санкциялар жорий этилгани сабабли, лойиҳани жорий шароитда амалга ошириш имконсиз бўлиб қолди. Ҳозир томонларнинг ўзаро қарорига кўра,битимни бекор қилиш жараёни кетмоқда. Айтишимиз мумкинки, у деярли бекор қилинди», — деди Сергей Хотимский.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ 2022 йил февраль ойи охирида «Совcомбанк»га нисбатан блокировка қилувчи санкциялар киритди. Кейинчалик, худди шундай қарорлар бошқа бир қатор давлатлар томонидан ҳам амалга оширилди.

Маълумот ўрнида, Россия банки «Ўзагроэкспортбанк»ни сотиб олгандан сўнг, уни камида 10 миллион долларгача капиталлаштиришни режалаштирган эди.

«Совcомбанк» Россия хусусий универсал тижорат банки ҳисобланади. Унинг офиси Кострома шаҳрида жойлашган. Тизимли аҳамиятга эга банклар тоифасига киради. 2020 йил охирида Россия банклари орасида активлари бўйича 9-ўринни эгаллаган.

«Ўзагроэкспортбанк» АТБ 2017 йилда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда экспорт қилувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган. Банк бош офиси Тошкент шаҳрида жойлашган. 2021 йил якунларига кўра, «Ўзагроэкспортбанк» активлари 69 млрд сўмдан кўпроқни ташкил этган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан