Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Совуқ бўлишига қарамай, мактаб ўқувчиси Шуҳрат Ғаниев олдига атлас кўйлакда олиб чиқилди
19.01.2020 15:21,  
2230

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бошчилигида вилоятнинг барча ташкилот раҳбарлари Қирғизистон ҳудудидаги анклав ҳудуд – Чўнғара қишлоғига ташриф буюрди.

Атиги 240 хонадон бор ва 1400 нафар фуқаро яшайдиган Чўнғара қишлоғида уюштирилган кутиб олиш маросимида ўқувчи қиз миллий атлас матосидан тикилган, юпқа кўйлак кийганини кўриш мумкин. Маросимига келган амалдорлар – вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг ўзи ва унинг ёрдамчилари эса об-ҳавога мос, иссиқ курткалар кийиб келишган.

​Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Чўнғара қишлоғида ягона – 259 та ўқувчи таҳсил оладиган ўрта умумтаълим мактабига 50 та компьютер, 2 000 та ўзбек ва хориж адабиёти китоблари, бокс, теннис, каратэ турлари билан шуғулланиш жиҳозлари, юздан зиёд волейбол, баскетбол, футбол тўплари, тўгараклар учун миллий чолғу асбоблари, ҳар бир компьютер учун 50 та махсус мебель столлари келтирилди.

Вилоят ҳокими қарори билан ушбу мактабга бошқа жойдан қатнаб ишлайдиган фан ўқитувчилари яшаши учун икки қаватли 15 та 3 хонали хонадони бўлган уй қуриб берилади.

Шунингдек, шифокорлар томонидан қишлоқ аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилиб, Қишлоқ врачлик пунктига 350 миллион сўмлик 21 турдаги биринчи ёрдам дори воситалари ҳамда керакли тиббий анжомлар келтирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил сентябрида Шуҳрат Ғаниевнинг бир аудиоси тарқалиб кетган, шундан сўнг у Сенатда узр сўраган эди. Ўшанда унга қаттиқ огоҳлантириш ва уч ой синов муддати берилган.

Кейинчалик 14 декабрь куни Ғаниевнинг овози деб айтилаётган аудиоматериал тарқалди. Унга кўра, Ғаниев 2 декабрь куни ўтказилган селектор йиғилишида Қувада газ йўқлигига норозилик билдириб, автомобиль йўлини тўсиш воқеасини ижтимоий тармоққа қўйган шахснинг «жанозаси ўқилмагани» учун Қува тумани ҳокимини тергаган. Бош прокуратура Ғаниевнинг сўзларида реал таҳдид йўқлиги учун жиноят иши қўзғатишни рад қилган.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан