Сўхда самолёт ва вертолётлар учун аэродром ташкил қилиняпти

Сўхда самолёт ва вертолётлар учун аэродром ташкил қилиняпти

Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, «Новобод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кичик аэропорт ташкил этилмоқда. Мазкур майдон салкам 10 гектар майдонни эгаллайди. Бу ердан илгари маҳаллий аҳоли аэропорт сифатида фойдаланган.

Авиақатновларга Ўзбекистондаги «Humo AIR» авиакомпаниясининг Ан-2 самолёти (12 та йўловчи сиғимига эга), Ўзбекистон ҳаво йўлларининг «Uzbekistan Helicopters» МЧЖга қарашли МИ-8 вертолётларини (16 нафардан 20 нафаргача одам олиш имкониятига эга) жалб қилиш кўзда тутилмоқда.

Йўловчилар 35-40 дақиқада Фарғонадан Сўхга ёки Сўхдан Фарғонага етиб олиш имкониятига эга бўлади. Парвозларни ҳозирча кунига 2 тадан амалга ошириш мўлжалланмоқда. Келгусида талабга қараб авиқатновлар кўпайиши мумкин.