Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сўхдаги Чашма булоғи воқеаларида талафот кўрган хонадонлар тиклаб берилди
22.08.2020 12:39,  
145

Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги анклави Сўх туманидаги Чашма булоғи воқеаларида талафот кўрган хонадонлар тиклаб берилди​. Бу ҳақда ДХХ чегара қўшинлари ахборот хизмати хабар берди.

Маълумки, жорий йилнинг 31 май куни Фарғона вилояти Сўх туманидаги Чашма булоғи ёнидан ўтган Қирғизистон билан чегара ҳудудида низо келиб чиққанди. Ушбу нохуш воқеаларда Чашма маҳалласида яшовчи фуқаролар Раҳматжон Тўхтасинов ва Равшанжон Тўхтаназаровларнинг хонадонлари катта талафот кўргани боис, ҳукуматимиз томонидан бу хонадонларни тиклаш бўйича топшириқлар берилган эди.

Абдулла Арипов Сўхдаги можаро юзасидан Қирғизистон ҳукумати вакили билан учрашади

Абдулла Арипов Сўхда нима ишлар билан шуғулланди? (фото)

Шунга кўра, Р.Тўхтасиновнинг хонадони капитал таъмирланган бўлса, фуқаро Р.Тўхтаназаровга янги уй қуриб берилди. Қурилиш-таъмирлаш ишларига давлатимиз томонидан 600 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

Фото: ДХХ чегара қўшинлари

Куни кеча ушбу хонадонларнинг фойдаланишга топшириш тадбири ўтказилди. Унда маҳалла фаоллари билан бирга ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳам иштирок этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан