Сўхлик абитуриентларга ажратилган 500 та квота қайси олийгоҳларга «ўтади»?

Сўхлик абитуриентларга ажратилган 500 та квота қайси олийгоҳларга «ўтади»?

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Сўхда аҳоли билан учрашувда сўхлик ёшларга ОТМларга кириш учун қўшимча 500 та квота ажратилишини айтган эди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Фарғона вилоятининг Сўх тумани ёшлари учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича давлат гранти асосидаги қўшимча қабул кўрсаткичларининг ОТМлар кесимида тақсимотини белгилади.

Маълум қилинишича, ушбу имтиёзли квоталар фақат мана шу рўйхатдаги 21 та ОТМга берилди.

Шунингдек, ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев сўхлик абитуриентларга қуйидаги маслаҳатларни берди.

Яъни Сўхда доимий рўйхатдан ўтган абитуриентлар 1-йўналиш сифатида рўйхатда номи келтирилган 21 та ОТМни танлаганда, улар аввал ўзаро имтиёзли квотада беллашади, қўшимча квотага кира олмаганлар, кейин ўз бали билан умумий тартибда беллашади.

Имтиёзли квота фақат 1-йўналишга қўлланади.

Сўхликлар бошқа ОТМларга ҳужжат топширолмайдими?

Бемалол топшира олади, фақат қўшимча квота 21тадан бошқа ОТМларга берилмайди, бошқа ОТМларда умумий, эл қатори танловда қатнашади.