29 июнь, чоршанба куни АҚШнинг асосий фонд индекслари турли йўналишлар бўйича савдоларни ёпди. Инвесторлар асосий эътиборни марказий банк раҳбарлари, шунингдек, корпорациялар раисларининг баёнотларига қаратдилар ва уларнинг хавотирларига инфляциянинг ўсиши сабаб бўлди, деб ёзади Market Watch.
Dow Jones саноат индекси 0,27 фоизга ошиб, 31 029,31 пунктни ташкил қилди. Fast food ресторанлари тармоғи McDonalds, Microsoft (дастурий таъминот компанияси) ваUnited Health Group тиббий суғурта компаниясининг акциялари даромад келтирди. Қурилиш ускуналари ишлаб чиқарувчи Caterpillar, энергетика компанияси Chevron ва American Express. молиявий хизматлар кўрсатиш компанияси энг кўп ютқазди.
S&P 500 кенг бозор индекси 0,07 фоизга пасайиб, 3 818,83 ни ташкил этди. 11 та сектордан бештаси пасайган.