Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






SpaceX 200 миллион долларлик Жанубий Кореянинг биринчи Ой сунъий йўлдошини коинотга учирди
6.08.2022 15:54,  
17

Жорий йилнинг 4 август куни Канаверал бурнидан "Falkon 9" ракетаси Жанубий Кореянинг “Korea Pathfinder Lunar Orbiter”ни (KPLO) коинотга олиб кирди. Бу Жанубий Кореянинг биринчи Ой сунъий йўлдоши бўлиб, 16 декабрь куни Ой атрофидаги орбитага чиқади, деб хабар беради “Spaceflight Insider”.

Қиймати 200 миллион долларлик KPLO оғирлиги 678 кг бўлиб, уни энергия билан таъминлайдиган қуёш панеллари билан жиҳозланган. Сунъий йўлдош бортида олтита илмий асбоб-ускуна мавжуд: учта камера Lunar Terrain Imager, PolCam ва ShadowCam), тармоқ ускуналари, магнитометр ва гамма-нур спектрометри.

Сунъий йўлдош Кореянинг Ойга бўлажак миссияси учун қўниш жойини топишга ёрдам берадиган юқори аниқликдаги фотосуратларни олади. Иккинчи камера асосий эътиборни топографик хариталар учун суратга олишга қаратади, учинчиси – NASA’нинг ShadowCam қурилмаси эса ойнинг доимий сояли ҳудудларида сув муз конлари белгиларини қидиради.

Қурилма уран, гелий-3, кремний ва алюминий каби Ойда мавжуд ресурсларни ўрганади ва магнит майдонни ўлчайди. Ва ниҳоят, унинг вазифалари сайёралараро Интернетни ердаги объектлар билан алоқа қилиш учун синовдан ўтказишни ўз ичига олади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан