Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








SpaceX илк бор космик туристларни Халқаро космик станцияга олиб чиқди
10.04.2022 08:59,  
82

Америкалик Ларри Коннор, канадалик Марк Пати ва исроиллик Эйтан Стиббе Crew Dragon космик кемасида космосга парвоз қилди.

“Евронюс”нинг хабар беришича, саёҳат учун 55 млн доллардан пул тўлаган туристларга NASA собиқ астронавти Майкл Лопес-Алегрия ҳамроҳлик қилди.

Шанба куни ичида космонавтлар бўлган капсула Халқаро космик станция билан бирлашган. Космик туристлар станцияда саккиз кун бўлишади, сўнгра Ерга қайтишади.

Қайд этилишича, тарихда илк бор туристларни Халқаро космик станцияга Россиянинг “Союз” кемаси эмас, Илон Маскнинг SpaceX компанияси ишлаб чиқарган Crew Dragon кемаси олиб чиқди.

Компания ўтган йил сентябрида космосга оддий фуқаролардан иборат экипажни олиб чиққанди. Ўшанда бизнесмен, коллеж ўқитувчиси ва АҚШ қуролли кучлари фахрийси уч кун давомида Ер яқинидаги орбитада бўлиб қайтганди

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан