Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






SpaceX рекорд сонда сунъий йўлдошларни орбитага чиқариши кутилмоқда
24.01.2021 12:04,  
126

SpaceX компанияси Falcon 9 ракетаси парвозини 23 январдан 24 январга кўчирди. Парвоз вақтида орбитага рекорд сонда – бирваракайига 143 та, жумладан 133та тижорий ва ҳукумат ҳамда Starlink интернет тармоғининг 10та сунъий йўлдошини чиқариш кутилмоқда. 

Парвоз Флоридадаги космодромдан АҚШнинг Шарқий соҳили вақти бўйича соат 10да (Тошкент вақти билан соат 20да) амалга оширилиши кутилмоқда

Бу Starlink лойиҳаси доирасида 2019 йил май ойидан бошлаб 17-марта орбитага сунъий йўлдошлар чиқарилиши бўлади. Ҳозирда лойиҳанинг орбитадаги сунъий йўлдошлари сони 1013тага етган. Навбатдаги сунъий йўлдошлар қутб орбитасига чиқарилади. 20 январда ҳам Falcon 9 ракетаси Starlink’нинг 60та сунъий йўлдошини ерга яқин орбитага чиқарганди.

SpaceX сайёрамизнинг исталган бурчагидан интернетга уланиш имконини берувчи тармоқни яратиш учун келгусида орбитадаги сунъий йўлдошлари сонини 12 мингтагача кўпайтиришни режалаштирмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан