Speedtest: жаҳон интернет тезлиги рейтингида Ўзбекистон позицияси яхшиланди

Speedtest: жаҳон интернет тезлиги рейтингида Ўзбекистон позицияси яхшиланди

Ookla компаниясининг Speedtest.net сервиси 2020 йил сентябрь ойидаги интернет тезлиги натижалари ҳақида янги маълумотларни эълон қилди. Бу хусусда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.

Янги рейтингга кўра, Ўзбекистон симли интернет тезлиги бўйича бир ойда икки поғонага, мобил интернет тезлиги бўйича эса битта поғонага кўтарилди.

Мамлакатимиз умумий рейтингида 176 та давлат қаторидан 96-поғонага кўтарилиб, аниқланган интернет тезлиги 30,5 Мбит/сонияни ташкил этди.

Айтиш жоизки, бир йил аввал республикамиз жаҳонда 112-ўринни эгаллаган, интернет тезлиги эса 19,91 Мбит/сонияни ташкил этган. Бундан кўриниб турибдики, бир йил ичида аниқланган интернет тезлиги 10 Мбит/сониядан юқори кўрсаткичларга ўсди ва республикамиз 16 позицияга кўтарилди.

Мобил интернет тезлиги бўйича ҳам Ўзбекистон 6 та поғонага кўтарилди – 131-ўриндан 125-ўрингача. Шу тарзда мобил интернет бўйича тезлиги ҳам 10,79 Мбит/сониядан 13,54 Мбит/сониягача кўтарилди.