Спиртли ичимликлар коронавирусга чалиниш эҳтимолини пасайтирадими?

Спиртли ичимликлар коронавирусга чалиниш эҳтимолини пасайтирадими?

Фото: depositphotos

Бутун жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти вакили Ториқ Язеривич ҳар қандай турдаги алкоголли ичимликларни ичиш коронавирусни билан зарарланишга қарши кураша олмаслигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, спиртли ичимликлар аксинча инсонни ёмонроқ аҳволга солади.

“Аксинча, кўп миқдорда спиртли ичимликларни истеъмол қилиш – алкоголдан заҳарланишга олиб келиши мумкин,” — дейди Язеревич.

Газета.ruʼнинг ёзишича, ЖССТ вакили, коронавирусни юқтириб олмаликнинг йўли шифокорлар тавсия қилган шахсий гигиенага амал қилиш эканлигини айтди.

Сўнгги соатларгача Cовид-2019 коронавирусига чалинганлар сони 60 300 кишидан ошди, касалликдан ўлганларнинг умумий сони 1 371 кишига, бутунлай соғайиб кетганлар сони эса 6 061 кишига етди.