Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Sportico: Уимблдон катта эҳтимол билан россиялик теннисчиларсиз ўтади
20.04.2022 21:55,  
30

Россиянинг Украинага бостириб кириши сабабли россиялик теннисчилар «Уимблдон» мусобақасида иштирок эта олмайди, деб хабар бермоқда Sportico.

Шу тариқа, жаҳоннинг иккинчи ракеткаси Даниил Медведев ва саккизинчи ракеткаси Андрей Рублев турнирда иштирок эта олмайди.

Иккала теннисчи ҳам урушга қарши чиқишди, лекин Россия босқинини бевосита қораламади. Андрей Рублев уруш бошланганидан бир кун ўтиб Дубайда бўлиб ўтган турнирда уни тасвирга олган камера объективида уруш йўқ, илтимос («Уруш йўқ, илтимос») иборасини ёзган. Даниил Медведев ўша куни Мексикадаги турнирдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида: «Мен бутунлай тинчлик тарафдориман», деган эди.

ОАВ хабарларига кўра, россиялик ва беларуслик спортчиларнинг мусобақадан расман четлатилгани келаси ҳафта эълон қилиниши мумкин. Бу ҳолда, Уимблдон Украинага бостириб кириши сабабли русларнинг иштирокини бутунлай инкор этган биринчи теннис турнири бўлади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан