Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








«Спутник V» омикронга қарши Pfizer’дан икки баравар самаралироқ бўлиб чиқди
22.01.2022 09:19,  
77

Россиянинг коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасининг омикрон штаммига нисбатан самарадорлиги Pfizer вакцинасидан юқори бўлиб чиқди. Бу ҳақда Италиянинг Спалланзани институти олимлари Россиянинг Гамалея марказидаги ҳамкасблари билан биргаликда ўтказган тадқиқоти натижаларига таяниб, Reuters хабар берди.

Олимлар «Спутник V» ва Pfizer вакциналарининг омикрон штаммига қарши берадиган иммун жавоби даражасини солиштирди. Тадқиқот «Спутник V» ва Pfizer вакцинаси билан эмланган кишиларнинг қон зардобидаги солиштирма намуналари асосида ўтказилди. Бу одамлардаги IgG антитаналарининг даражаси ва вирусни зарарсизлантириш фаоллиги Уханда аниқланган асл штаммникига ўхшаш эди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, 51 кишида вакцинанинг иккинчи дозасидан 3—6 ой ўтгач олинган намуналар «Спутник V»нинг икки дозаси билан эмланганларда антитаналар даражаси омикронга нисбатан Pfizer билан эмланганларга қараганда чидамлироқ эканини кўрсатди.

«‘Спутник V’ вакцинаси ўзида омикрон штаммига (B.1.1.529) қарши вирусни зарарсизлантирадиган антитаналарнинг титри Pfizer вакцинасининг иккита инъекциясига нисбатан икки баравар юқорилигини кўрсатди», — дейилади хабарда.

«Спутник V» билан эмланган тадқиқот иштирокчиларининг 74,2 фоизининг қонида омикрон штамми зарарсизланган, Pfizer учун эса бу кўрсаткич 56,9 фоизни ташкил этган. Шу билан бирга, махсус IgG антитаналарининг энг юқори кўрсаткичларига эга бўлган намуналарда омикронни зарарсизлантирувчи антитаналар «Спутник V» билан эмланганларнинг 100 фоизида, Pfizer билан эмланганларнинг 83,3 фоизида аниқланган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан