Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ССВ: Арнасойда беморни замбилдан тушириб юборган "тиббиёт бригадаси"нинг "Тез ёрдам" хизматига мутлақо алоқаси йўқ!
27.04.2022 21:10,  
145

Ижтимоий тармоқларда "Арнасой" ёзуви туширилган тез тиббий ёрдам автомашинаси ёнида бемор замбилдан беихтиёр ерга йиқитиб юборилгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Бу эса кенг жамоатчилик ўртасида турли муҳокамаларга сабаб бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Аниқланишича, жорий йил 23-24 апрель кунлари Жиззах вилояти Арнасой туманида уюшмаган ёшлар ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” республика кўрик-танлови ўтказилиб, ушбу видеоролик туман маданият маркази режиссёри Б.Айюбов томонидан ҳудуддаги Ғафур Ғулом, Ғолиблар, Бобур ва Олтин водий маҳалла фуқаролар йиғинлари ёшларидан иборат “Шоввозлар” терма жамоаси учун махсус суратга олинган.

Шундан сўнг бу лавҳа мазкур жамоа аъзоларининг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларига “Қувноқлар ва зукколар учун махсус” таг сўзи остида жойланган. Аммо кейинчалик айрим блогерлар томонидан нотўғри талқин қилинган ҳолда интернет тармоқларига тарқатиб юборилган.

Яъни, ушбу видеолавҳада акс этган нохуш ҳолатга мамлакатимиз тез тиббий ёрдам тизими, хусусан, Арнасой туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бригадаси ходимларининг мутлақо алоқаси йўқ.

Шу боис вазирлик фуқаролардан ижтимоий тармоқларда тиббиёт ходимлари обрўсига путур етказадиган бу каби асоссиз ахборот ва видеолавҳаларни тарқатмасликларини сўраб қолади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган 2021 йил мамлакатимиз тез тиббий ёрдам хизматига жами 12 миллион 560 минг 749 та чақириқ келиб тушган бўлиб, беморларга 2694 та тез тиббий ёрдам бригадалари томонидан тезкор ва сифатли тез ёрдам кўрсатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан