Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​ССВ: Баҳордан Ўзбекистон тиббиёт ходимларининг Францияда малака ошириш амалиёти бошланади
27.01.2022 19:43,  
98

Франция — тиббиёт соҳасида ҳам дунёнинг пешқадам мамлакатларидан бири. Шу сабабли бу ерга диагностика, терапевтик муолажалар ва мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун кўплаб давлатлардан беморлар келишади. 

Яна бир эътиборли жиҳати, Франция аҳолиси ўртасида юрак-қон томир касалликларидан ўлим кўрсаткичлари паст даражада. Буларнинг барчаси тиббиёт соҳасида ушбу мамлакат билан ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш қанчалик муҳимлигини англатади. 

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлигида Франциянинг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Орелия Бушез хоним билан ўтказилган мулоқотда айни шу масалалар муҳокама этилди.     

Учрашув аввалида элчига пандемия даврида Франция давлати томонидан кўрсатилган амалий ёрдам, жумладан, корнавирусга қарши вакциналар берилгани учун алоҳида миннатдорлик билдирилди. 

Ўз навбатида, Орелия Бушез хоним Франция соғлиқни сақлаш тизими бошқарувида алоҳида ўрин тутувчи “AP-HP” — Франциянинг давлат тиббиёт муассасалари ассоциацияси фаолияти ҳақида тўхталиб, ушбу тузилма билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишни таклиф қилди. 

Таъкидланганидек, “AP-HP” нафақат Европа, балки бутун дунёдаги энг йирик шифохоналар тизимидир. У тиббиётнинг 52 йўналиши бўйича инновацион ечимлар асосида фаолият олиб боради. Ассоциацияга қарашли 44 та шифохонада 90 мингдан зиёд ходим йилига 5,8 миллион нафардан ортиқ беморга хизмат кўрсатади. 

Мулоқот чоғида ушбу ассоциация билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида англашув Меморандумини имзолашга келишилди. Бу эса тиббий суғурта, даволаш муассасаларини модернизациялаш, талабаларни ўқитиш, педиатрия, акушерлик-гинекология, гематология, онкология, офтальмалогия, шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизмати каби қатор йўналишларда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга хизмат қилиши қайд этилди. 

Қолаверса, соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув менежменти тамойилларини жорий қилиш, фармацевтика саноатини ривожлантириш ва бу соҳага инвестициялар киритиш, кадрлар малакасини ошириш, санитария хавфсизлиги соҳаларида ҳам Франция тажрибасини ўрганиш ва оммалаштиришга эҳтиёж юқори. 

Яна бир янгилик: шу йилнинг баҳоридан Ўзбекистондаги тиббий лабораториялар ходимларининг Франция ҳукумати кўмагида ушбу давлатда малака оширишига келишилди.

Бундан ташқари, мулоқотда нафақат Франция, балки жаҳон авиасозлик саноатида етакчи мавқега эга бўлган “Airbus” компаниясининг вертолётларидан келгусида мамлакатимиз шошилинч тиббий ёрдам хизматида фойдаланиш масаласи юзасидан ҳам фикр алмашилди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан