Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ССВ: Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди
8.05.2022 21:29,  
158

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Қашқадарё вилоятида олиб борилган ўрганишлар натижасида қўйилган талаб ва вазифаларни тушунмаслиги, масалага юзаки ёндашуви, қолаверса, қатор камчиликларга йўл қўйганлиги учун ҳудуддаги баъзи тизим раҳбар кадрлари лавозимидан озод қилингани ҳақида хабар бергандик. 

 Айни пайтда ушбу вакант ўринларга тайинловлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруқларига асосан:

1

    1. Умирзоқов Ғанишер Абдимуродович Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали директори этиб тайинланди. 

  53 ёшли шифокор бунга қадар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мутахассиси, Деҳқонобод тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, Миришкор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, Ғузор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимларида фаолият юритган.

 

2

 2. Михлиев Бахтирўз Арзиқулович академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали директори этиб тайинланди.

  29 ёшли шифокор бунга қадар ушбу муассасада эндокринология мутахассислиги бўйича клиник ординатура ўтаган. Шундан сўнг ҳозирга қадар мазкур филиалда диспансер бўлими врач эндокринологи вазифасида ишлаб келаётган эди.

3

3.  Тошев Дилмурод Актамович Қашқадарё вилояти қон қуйиш станцияси бош шифокори этиб тайинланди.

  36 ёшли мутахассис бунга қадар Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси дерматовенеролог шифокори, туман тиббиёт бирлашмаси қон тайёрлаш бўлими бошлиғи, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан