Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








ССВ: Рамазон ҳайити ва қўшимча дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари туну кун ишлайди
1.05.2022 16:38,  
21

Президентимизнинг тегишли қарорига кўра, Рамазон ҳайити байрами муносабати билан 5 май санасига қадар кетма-кет дам олиш кунлари белгиланди.

Ана шу даврда халқимизнинг хотиржамлиги ҳамда саломатлигини таъминлаш — ўта муҳим масала. 

Шундан келиб чиққан ҳолда, байрам ва қўшимча ишланмайдиган кунларда мамлакатимиздаги тиббиёт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигида штаб ташкил этилди. 

Байрам ва қўшимча дам олиш кунларида қуйидаги даволаш-профилактика муассасаларида 40 минг нафар тиббиёт тизими ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади:

 1010 та оилавий поликлиника,
 858 та оилавий шифокор пункти,
 туман, вилоят ва республика миқёсидаги барча шифохоналар,
 ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, 
 тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.

Шунингдек:

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда 180 та аҳоли пунктида жойлашган субфилиалларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. Ушбу муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яртилган.

Мамлакатимиз бўйлаб 2700га яқин тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар учун доимо шай ҳолатда.  

Бундан ташқари, 218 та туғуруқ, 238 та болалар даволаш муассасалари ҳам узлуксиз иш олиб боради. 

Санитария-эпидемиолология хизматининг марказий аппарати ва  ҳудудлардаги 14 та бошқарма ҳамда 203 та аҳоли пунктида жойлашган бўлимларида ҳам 24 соат давомида 200 нафардан зиёд навбатчи шифокор, қарийб 200 нафарга яқин врач-лаборант ва ёрдамчи ходимлар ўз фаолиятини давом эттиради. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги байрам ва дам олиш кунларида узлуксиз меҳнат қиладиган барча  тиббиёт ходимларига ўз миннатдорлигини билдиради.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан