Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








ССВ: Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарида бор-йўғи 560 нафарга яқин бемор қолди
17.03.2022 18:16,  
39

Сўнгги кунларда дунёнинг бир қатор мамлакатларида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемик вазият яна мураккаблашмоқда. Айниқса, Жанубий Корея, Вьетнам, Германия ва Хитой каби давлатларда кунлик касалланишлар сони кескин ортиб бораётгани кўпчиликни жиддий ташвишга соляпти.

Юртимизда эса аксинча, хасталикнинг тарқалиш кўрсаткичи тобора пасайиб, вазият ижобий томонга ўзгармоқда. Буни  кунлик касалланишлар сонидан ҳам билиш мумкин. Бироқ дунёдаги эпидемиологик вазиятнинг қалтис эканини эътиборга олсак, мамлакатимизда хасталикнинг юқиш хавфи ҳамон юқорилигича сақланиб қолаяпти.

Хўш, бу борада Зангиота 1 ва 2-сон юқумли касалликлар шифохонасида вазият қандай? Айни пайтда ушбу тиббиёт муассасаларида қанча бемор даволаняпти?

Маълум бўлишича, бугунги кунда мазкур шифо масканларида жами 556 нафар бемор бўлиб, уларнинг 42 нафари оғир, 52 нафари эса ўта оғир аҳволда.

— Юртимизда эпидемик вазият барқарорлашгани боис муассасамизга келаётган беморлар сони сезиларли даражада камайди, — дейди Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусанов. — Жумладан, ҳозир шифохонамизга бир кунда ўртача 40-45 нафар бемор мурожаат қилиб, уларнинг 30-35 нафари соғаймоқда.

Ваҳоланки, жорий йилнинг январь ойи ўрталарида бу борадаги вазият анчагина мураккаб бўлиб, кунига ўртача 300-400 нафар бемор олиб келинган ва уларнинг 200-300 нафари госпитализация қилинган эди.

Таъкидланишича, бугунги кунда шифохонага келаётган беморларнинг аксариятида касаллик енгил кечиб, асосан иситма, бош оғриғи ҳамда ҳолсизлик каби белгилар билан намоён бўляпти.

Қолаверса, кўпчилик беморларда сатурациянинг пасайиши ва ўпканинг зарарланиши деярли кузатилмаяпти. Вируснинг жиддий асоратлар билан кечиши эса нисбатан кам.

— Аммо бу хотиржамликка берилиш учун асос бўла олмайди, — дейди А. Ҳусанов. — Сабаби коронавирус мутацияга учрашини инобатга олсак, вазият тез ўзгариши мумкин.

Шундай экан, юртдошларимизнинг касалликка қарши тўлиқ ва бустер дозаларда эмланишларини тавсия қиламан. Чунки вакцина олгандан сўнг шаклланган иммунитет хасталикни ўтказгандан кейинги ҳимоядан яхшироқ.

Эслатиб ўтамиз, айни кунгача мамлакатимизда жами 47 358 714 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 19 787 413 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 15 760 130 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 11 811 171 нафарни ташкил қилмоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан