Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Standard&Poor’s Global Ratings” халқаро рейтинг агентлиги "Трастбанк" рейтингини илк бор "Барқарор" прогнози билан "B+" даражасида тасдиқлади
16.11.2022 11:06,  
9

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармон ва қарорларига мувофиқ, мамлакатимизда банк тизимининг халқаро рейтингини яхшилаш борасида чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, молия-банк тизими барқарорлиги оширилиб, юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришилмоқда.

"Трастбанк" хусусий акциядорлик банки ҳам халқаро рейтинглардаги ўрнини янада яхшилаб бормоқда.

Жумладан, Standard&Poor’s Global Ratings” халқаро рейтинг агентлиги "Трастбанк" XAB рейтингини банк тарихида илк бор "Барқарор" прогнози билан “B+” даражасида тасдиқлади.

Standard&Poor’s Global Ratings” халқаро рейтинг агентлиги маълумотларига кўра, «Трастбанк» узоқ вақт давомида банк тизими бўйича ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган кучли молиявий натижаларни кўрсатмоқда. Бу эса унинг бизнеси барқарорлиги ва ўсиш истиқболларига ижобий таъсир кўрсатмоқда ҳамда банк рейтингини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда.

"Б+" рейтинги молия муассасасининг банк хизматлари бозорида мустаҳкам ўрин эгаллагани, барқарор мижозлар базаси ва унинг юқори даражадаги содиқлигини акс эттиради.

Банкда молиялаштирилишнинг арзонлиги, соф фоиз маржасининг юқори даражадаги меъёри, рақобатдош устунлиги таъминланганлиги, капиталлашувининг яхшиланганлиги, қолаверса, юқори даражадаги ликвидлик кўрсаткичлари, ижобий рентабеллик ва банкнинг кредитга лаёқатлилиги ушбу рейтингни тузишда асос қилиб олинган.

“Standard&Poor's Global Rating” халқаро рейтинг агентлиги прогнозларига кўра, "Трастбанк" XAB'нинг юқори даражадаги капитали, фойда келтирувчи кучли салоҳияти кредит хусусиятларини таъминлайди. Бу эса ўз навбатида кучли ликвидликка эришишга ва устунликка эга бўлишга муҳим аҳамият касб этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан