Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Статистика: 2021 йилда пора олиш бўйича ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри, Тошкент ва Жиззах вилоятлари пешқадамлик қилмоқда
20.06.2022 19:41,  
45

Бугун, 20 июнь куни АОКАда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби Дурдона Очилова иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Унда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган пора олиш билан боғлиқ жиноятлар таҳлили хусусида сўз юритилди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар қаторида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида қилинган ишлар алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Хусусан, охирги 5 йилда Давлатимиз раҳбари бошчилигида коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш, жамиятнинг барча қатламини мазкур иллатга қарши курашишга сафарбар этиш борасида янги давр бошланди.

Таъкидлаш ўринлики, коррупцияга қарши курашиш соҳасининг институционал асосларини мустаҳкамлаш бўйича янги органлар фаолияти йўлга қўйилиб, илк бор коррупциявий хавфларни аниқлаш ва тизимли таҳлил қилиш, уларни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф қилиш учун масъул бўлган алоҳида орган — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди. 

Коррупциявий хавф-хатарлар юқори бўлган соҳалар ва тармоқларда “Коррупциясиз соҳа” ва “Коррупциясиз ҳудуд” каби лойиҳалар амалга оширилмоқда.

2021 йилнинг 1 октябридан барча  давлат органлари ва ташкилотларида Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ташкил этила бошлади.

Ислоҳотларнинг ижобий натижасини бугун ушбу йўналишда концептуал аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши, коррупциянинг олдини олишга қаратилган маъмурий ислоҳотларнинг амалга оширилиши, аҳолининг давлат органларига нисбатан ишончи ортиши мисолида кўриш мумкин.

Жумладан, пора олиш (Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси) коррупциявий жиноятлар орасидаги энг оғир ва ижтимоий хавфлилиги юқори бўлган жиноятлардан бири бўлиб, сўнгги йилларда ушбу жиноят сонининг камайишига эришилмоқда.

Мисол учун, 2019 йилда 177 та, 2020 йилда 161 та, 2021 йилда 91 та пора олиш жинояти содир этилган бўлиб, пора олиш жинояти охирги уч йилда деярли 50 фоизга камайган.

Ёки бўлмаса, жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида 17 та пора олиш жинояти содир этилган бўлиб, бу ўтган 2021 йилнинг 5 ойига нисбатан (2021 йилнинг 5 ойида 57 тага пора олиш жинояти содир этилган) 40 тага кам ҳисобланади.

Мисол учун, 2020 йилда 118 та оғир (ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми), 13 та ўта оғир  (ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми) даражадаги пора олиш жиноятлари, 2021 йилда эса 62 та оғир, 6 та ўта оғир даражадаги пора олиш жиноятлари содир этилган.

Кўриш мумкинки, 2021 йилда оғир даражадаги пора олиш жинояти 56 тага, ўта оғир даражадаги пора олиш жинояти 7 тага камайишига эришилган.

2021 йилда содир этилган пора олиш билан боғлиқ жиноятлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, ўтган йилда Республика бўйича 91 та пора олиш жиноятлари содир этилган бўлиб, 91 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда:

  1. Тошкент шаҳрида – 18 та;
  2. Тошкент вилоятида – 13 та;
  3. Жиззах вилоятида – 9 та;
  4. Андижон вилоятида – 8 та;
  5. Қашқадарё вилоятида – 8 та;
  6. Сурхондарё вилоятида – 7 та;
  7. Самарқанд вилоятида – 5 та;
  1. Бухоро вилоятида – 4 та;
  2. Наманган вилоятида – 4 та;
  3.  Фарғона вилоятида – 4 та;
  4.  Хоразм вилоятида – 4 та;
  5.  Сирдарё вилоятида – 3 та;
  6.  Навоий вилоятида – 2 та;
  7.  Қорақалпоғистон Республикасида – 2 та содир этилган.

Пора олиш жиноятларининг 10 таси вилоят, 81 таси туман-шаҳар миқёсидаги давлат ташкилотлари мансабдор шахслари томонидан содир этилган бўлиб, туман-шаҳар миқёсидаги мансабдор шахслар томонидан содир этилган пора олиш жиноятлари умумий пора олиш жиноятларининг
89 фоизни ташкил қилган.

Кўриш мумкинки, 2021 йилда Республика миқёсидаги давлат ташкилотларида ишловчи мансабдор шахслар томонидан пора олиш жиноятлари содир этилганлиги аниқланмаган.

Лавозимлар доирасида таҳлил қилинганда 91 та пора олиш жиноятидан 49 таси биринчи даражали раҳбарлар, 8 таси раҳбар ўринбосари, 34 таси ижрочи ва техник ходимлар томонидан содир этилгани, мансабдор шахслардан 77 нафари эркак, 14 нафари аёл эканлиги маълум бўлди.

Соҳалар кесимида таҳлил қилинганда 91 та пора олиш жиноятидан 20 таси ички ишлар (8 таси йўл ҳаракати хавфсизлиги), 12 таси мактабгача таълим, 10 таси ҳокимлик, 6 таси ҳарбий, 6 таси қишлоқ хўжалиги, 4 таси халқ таълими, 4 таси қурилиш, 3 таси коммунал хизмат (электр, газ, сув) ва 26 таси бошқа соҳалар ҳисобига тўғри келган.

Шунингдек, 91 та пора олиш жиноятидан 26 таси ёки 28,5 фоизи бевосита суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан содир этилган бўлиб, умумий пора олиш жиноятининг деярли учдан бир қисмини ташкил этган.

Бундан ташқари, 91 та пора олиш жиноятидан 65 таси ижро тизимига кирувчи давлат бошқарув органлари ходимлари томонидан содир этилган бўлиб, уларнинг 18 таси (19,7 фоизи), деярли бешдан бир қисми таълим тизими ходимлари ҳисобига тўғри келган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан