Статистика қўмитаси ислоҳ қилинади — у фақат бош вазир ва президентга ҳисоб беради

Статистика қўмитаси ислоҳ қилинади — у фақат бош вазир ва президентга ҳисоб беради

Давлат статистика қўмитаси негизида Миллий статистика қўмитаси ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда оммавий муҳокамалари порталига қўйилган президент қарори лойиҳасида айтиб ўтилган.

Миллий статистика қўмитаси ўз фаолиятини барча давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда амалга оширади ва бевосита Ўзбекистон президенти ва мамлакат бош вазирига ҳисобот беради.

Миллий статистика қўмитаси вазирликлар ва идораларнинг идоравий маълумотлар базаларига, шу жумладан уларни ўзаро интеграциялашган ҳолда, кузатувлар ўтказиш, таҳлил қилиш ва расмий статистика материалларини тўплаш учун кириш ҳуқуқига эга бўлади.

Қўмита президент томонидан тайинланадиган ва озод этиладиган раис томонидан бошқарилади. Раисга тўртта ўринбосар тайинланади, биринчи ўринбосар тўғридан-тўғри президент томонидан ушбу лавозимга тайинланади.

Жойлардаги статистика бошқармалари маҳаллий ҳокимият органларидан мустақил фаолият юритади ва Миллий статистика қўмитасига бўйс унади.