Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Алишер Усманов ҳомийлигида текинга юракка стент қўйилаётгани ростми?
15.12.2020 20:57,  
4183

Ёлғон пиар. 

Бугун интернетда мана шу хабар тарқалди. 

Алишер Усманов ҳомийлигида Федоровичда уч ой давомида текинга юракка стенд қўйилаётган экан.

Айрим юртдошларимиз юрак ҳасталигидан азият чекмоқда. 

Айрим юртдошларимизда даволаниш учун етарли маблағ йўқ. 

Илтимос кимдир юрак бўйича ҳаста бўлсаю, имкон тополмаса даволатишга, ўзгалар дардига бефарқ бўлмай, ушбу хабарни етказинг. 

Юрак ҳасталигидаги даволатишга шароити йўқ юртдошларимизга амалий ёрдам берайлик.

———

Лекин хабарни текшириб кўрдим, мижоз бўлиб шифохонага телефон қилдим, лекин телефонга ҳеч ким жавоб бермади. Кейин ўша ерда ишлайдиган бир таниш топдим ва шу маълумот ҳақида суриштирдим, танишим бундай маълумотни тасдиқламади, аксинча бу бир пиар эканлигини таъкидлади, ҳа, уларда юракка стент қўйиш амалиёти клиникада бор экан, лекин арзимаган 30-50 млн атрофида турар экан. (Бу танишимнинг гапи.) 

Шунинг учун ўртоқлар, текин пишлоқ қопқонда бўлишини асло эсимиздан чиқармаймиз. Лекин пиар бўлганда ҳам роса зўр пиар бўлибди, чунки бир кўрган одам Алишер Усмоновни сахий одам, халқни ўйлаб мана шундай ишларни қилмоқда деб ўйлайди, қолганини суриштирадиган тентаклар кам-ку. 

@tentakminds

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан