Стивен Кинг “Оскар” ҳакамлар ҳайъатига қарши чиқмоқда

Стивен Кинг “Оскар” ҳакамлар ҳайъатига қарши чиқмоқда

m24.ru

The Washington Post газетаси машҳур даҳшатли (хорор) сценарийлар муаллифи ёзувчи Стивен Кингнинг мақоласини эълон қилди.

Муаллиф бугунги кунда замонавий дунёнинг бағрикенглиги тўғрисида ўз фикрларини билдирди. Шунингдек, сўнгги бир ҳафта ичида ҳамма тилга олаётган "Оскар" ҳақида ҳам мулоҳаза юритди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Стивен ўз твиттерида мунозарали баёнот билан чиққан эди. Аслида санъатда актёр терисининг ранги ва унинг ирқи аҳамият касб этмаслиги, аксинча унинг маҳорати муҳимроқ эканлигини айтди. Кўпчилик бу сўзларни душманлик билан қабул қилди.

Кингнинг сўзларига кўра, у ёш эмаслиги ва ҳали ҳам ўша даврлар ёдида эканлигини, яъни Голливудда афроамерикаликларнинг атиги бир нечта режиссёрлари ва биттагина аёл режиссёр бўлган пайтларни ҳамма жуда жуда яхши эслашини айтди.

Муаллиф таъкидлашича, у кўпгина мукофотлар йилдан-йилга "оқ" эканлигидан норози бўлган одамларнинг ҳис-туйғуларини тушунади. Унинг фикрича, асосий муаммо ҳакамлар ҳайъати билан боғлиқ, чунки статистикага кўра, номзодлар учун овоз берганларнинг 94 фоизи "оқ", 77 фоизи эркаклар ва 54 фоизи 60 ёшдан катта.

Кинг барча овозлар тенг бўлгандан кейингина ушбу йўналишда ирқнинг аҳамияти йўқлигини айтиш мумкинлигини айтиб, фикрини тугатди.