Су-34 қирувчи самолётининг бош конструктори вафот этди

Су-34 қирувчи самолётининг бош конструктори вафот этди

ТАСС

Су-34 қирувчи самолётининг бош конструктори Ролланд Мартиросов 84 ёшида вафот этди, деб РБК "Сухой" матбуот хизматидан тасдиқлаб хабар бермоқда.

Ролланд Мартиросов 1935 йил 6 октябрда Москвада туғилган. Оржоникидзе номидаги Москва авиация институтини тамомлаган.

1959 йилда у Сухой экспериментал лойиҳалаш бюросида ишлай бошлади. Корхонада у муҳандисдан бош конструкторгача бўлган лавозимларда ишлади.

Ролланд Мартиросов Су-24 ва Су-24М каби кўплаб самолётларни ишлаб чиқишда иштирок этган. Унинг раҳбарлиги остида Су-34 нинг асосий техник ечимлари ишлаб чиқилган, деб хабар беради корхона веб-сайти. У қирувчи самолётни ишлаб чиқиш, қуриш, синовдан ўтказиш ва уни ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича техник раҳбарликни амалга оширди.