Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Субсидия ажратилишида ёрдам беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
28.01.2023 11:19,  
6

Субсидия ажратилишида ёрдам беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.И. фуқаро Г.Х.нинг ишончига кириб, унга Андижон шаҳрида янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан хонадон сотиб олиши учун танишлари орқали субсидия ажратилишида ёрдам бериши эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.К. фуқаро Г.Н.нинг ишончига кириб, унга 1 700 АҚШ доллари эвазига Наманган шаҳри марказида янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан хонадон сотиб олиши учун танишлари орқали субсидия ажратилишида ёрдам беришини айтиб, олдиндан 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан