Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Субсидия асосида уй олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди  
9.02.2023 17:26,  
10

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиер шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Г.Р. фуқаро Ж.Т.га 10 млн сўм эвазига гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Ховос шаҳарчасида янги қурилган уйлардан бирини субсидия асосида олиб беришга ёрдамлашишни ваъда қилиб, олдиндан 5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Г.Р. 2022 йилнинг декабрь ойида фуқаролар Д.Н. ва А.Н.нинг ишончига кириб, уларга субсидия орқали уй-жойга муҳтож оилаларга ажратиладиган хонадондан бирини олиб бериш эвазига 10 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан