Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Субсидия бўлмагани учун нодавлат МТТ ходимларига март ойининг иш ҳақи тўлиқ берилмайдими?
6.04.2020 18:17,  
781

Бугун АОКА штабида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Дилафрўз Икромова иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан карантин шароитида вазирлик фаолиятига оид муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Мактабгача таълим муассаса мудираси ҳар куни тарбиячилардан карантин чоғида уйда бўлаётган тарбияланувчиларнинг соғлиги ва ҳолати юзасидан маълумот сўраб келаётганлиги тўғри ҳолатми?

Жавоб: Ҳа, тўғри. Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 29 февралдаги қўшма Қарори асосида ҳар бир мактабгача таълим ташкилотида болалар ва педагоглар, ходимларни коронавирус тарқалишини олдини олиш бўйича огоҳлантириш ва чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Штаб ташкил қилинган бўлиб, мактабгача таълим ташкилоти раҳбари ва тиббиёт ҳамшираси томонидан ходимлар ҳамда болалар саломатлиги бўйича телефон орқали МАЪЛУМОТ ОЛИБ ТУРИЛАДИ ва тегишли тавсиялар бериб борилади.

Савол: “Болажон“ телеканалида намойиш этилаётган онлайн машғулотларни такроран кўриш учун қайси сайт ёки платформадан фойдаланиш мумкин?

Жавоб: Онлайн машғулотлар вазирлик расмий сайти, Youtube, Instagram ва Facebook ижтимоий тармоқлардаги вазирлик каналларида жойлаштирилиб борилмоқда.

Online болалар боғчаси: Телеграм, Youtube, расмий сайт.

Савол: Карантин сабабли 2020 йил 16 мартдан бошлаб давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат МТТларига ва оилавий МТТларига бюджетдан субсиядиялар бериш ТЎХТАТИЛГАН. Бу эса айрим нодавлат МТТлари раҳбарлари томонидан нодавлат МТТларга субсидия берилмаётганини важ қилиб, ишчи-ходимларга март ойи учун иш ҳақини ТЎЛИҚ БЕРМАСЛИККА сабаб бўлмоқда. Шу тўғрими?

Жавоб: Субсидиялар ҳар ойда таълим муассасаларида таълим олаётган ҳар бир бола учун давлат мактабгача таълим муассасасининг бир нафар тарбияланувчисига сарфланадиган харажатлар суммаси миқдорида ажратилиши белгиланган. Республикадаги барча мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти 16 мартдан вақтинчалик тўхтатилгани туфайли Молия вазирлиги томонидан субсидия ажратиш тўхтатилган. Бироқ бу ходимларнинг ойлик маошини тўламасликка АСОС БЎЛМАЙДИ!

Ҳар бир корхона ва ташкилотнинг иш хусусияти турлича бўлгани ҳамда меҳнат шартномаси ташкилот билан тузилгани учун меҳнат таътили, ўз ҳисобидан таътил ёки масофавий ишлар иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишув асосида бўлиши лозим. Асос — Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги № 378 сонли Қарори билан тасдиқланган Низом.

Савол: Ментал арифметикани уйда ўрганиш учун болаларга қандай асосий ўқув қуроллари зарур?

Жавоб: Ментал арифметикани ўрганиш учун болаларга абакус харид қилиш ШАРТ ЭМАС. Бу машғулотлар асосан болани асосий математик тушунчалар билан таништиришга, уларда кичик моторикани ҳамда хотирасини ривожлантиришга қаратилган.

Савол: Машғулотлар давомида кўрсатилаётган амалий қўл ишларини ишлаш жараёни тез бўлаётгани, шу боис қайта кўрсатилиши ёки эфир вақтини сал узайтириш имкони борми?

Жавоб: Психологларнинг фикрига кўра, одатда кичик ёшдаги болалар учун 20-25 дақиқадан ортиқ машғулотлар зерикарли бўлганлиги учун, онлайн машғулотлар хронометражи 20-25 дақиқага мўлжалланган. Фарзандларимизни теле эфир орқали қўл меҳнати машғулотларига улгурмай қолишлари мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда, машғулотлар Youtube ва телеграм каналларида онлайн боғча ва “Ақлвой“ рукни орқали жойлаштирилмоқда

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан